09.07.2025 06:20
106

Аёлларни чекишга ўргатган одам ёхуд Эдвард Бернейс ҳийласи

1929 йили Нью-Йоркда Эдвард Бернейс исмли шахс Lucky Strike тамаки компанияси фойдаси учун ҳийла устига қурилган кампания уюштирди.


Бернейс бу орқали асл муддаосини одамлардан яшириб, жамиятни манипуляция қилишга бел боғлаганди.

Хўш, Эдвард Бернейс аслида ким эди? У жамоатчилик билан алоқалар ва маркетинг тарихи тарғиботчилари орасида етакчи шахс сифатида танилган.

Бернейс нафақат машҳур руҳшунос Зигмунд Фрейднинг жияни, балки ўз даврининг етакчи манипулятори сифатида ҳам ном қозонганди. У Lucky Strike билан шартнома тузиб, компания тамаки маҳсулотларининг савдосини ошириш устида ҳам ишлаган.

У
стомон Бернейс қўллаган алдамчи усуллар натижаси ўта самарали бўлганини нафақат бугунги замонавий Ғарб, балки баъзи мусулмон давлатлардаги аёлларнинг аҳволидан ҳам билишимиз мумкин.

Келинг, XX аср бошларидаги Америка жамиятига назар ташлайлик. Ўшанда аёлларнинг кўча-кўйда сигарет чекиши нафрат билан қарши олинган, баъзи жойларда ҳаттоки бу ҳолат тақиқланган ҳам эди. Ушбу даврда америкалик аёллар орасида тамаки чекиш кўрсаткичи жуда паст бўлган – яъни тахминан 5%.

Шундай вазиятда American Tobacco Company раҳбари Жорж Вашингтон Ҳилл аёллар орасида кашандаликни ёйиш орқали кўп даромад олиш мумкинлигини яхши биларди. Шу мақсадда у маккор Бернейс билан шартнома тузади.


Бернейс Зигмунд Фрейд ва бошқа психологлар билан маслаҳатлашганидан сўнг, ўта ғалати, лекин самарали лойиҳа тайёрлайди. Бир гуруҳ феминист аёллар билан келишиб, уларни 1929 йилги анъанавий пасха юришида иштирок этишга чорлайди. Феминистлар юриш вақтида узун пайпоқларидан сигарета чиқариб, уни тутатишлари керак эди.

Лойиҳанинг асосий ғояси қуйидагича талқин қилинганди:

Аёллар Америкада эркаклар томонидан тазйиққа учрамоқда, уларнинг эри чекланмоқда. Сигарет – бу босимга қарши кураш рамзи. Уларнинг қўлидаги чўғланган сигареталар – эркинлик машъаласи.

Бернейс журналистлар билан ҳам олдиндан келишиб қўйган эди. Улар тадбирни ёритиб, сигарет чекишни эркинлик рамзи сифатида кўрсатишлари керак эди.

Шундай бўлди ҳам: кампания шунчалик муваффақиятли чиқдики, 1923 йилда аёллар орасида сигара чекиш 5% атрофида бўлса, 1929 йилда 12% га, яна бир неча йил ўтиб 35% гача ошди. Бернейс аёллар кашандалигини “аёллар эркинлиги” деб қайта кодлади. Жамиятда ва ОАВда “тамаки чекиш – эркинлик рамзи” деб қабул қилинди. Шу баҳона билан Lucky Strike'нинг савдоси учди.

Тасаввур қилинг, шу маккор Бернейс жамоат олдига чиқиб "аёллар сигарет чека бошласа, компаниямиз катта фойда кўради. Шу боис барча аёлларга илтимос қиламан – сигарет чекишни бошланг", деса нима бўларди? Албатта кулгу ва танқидлар остида қоларди. Ахир бу ҳақиқат эди-ку. Лекин учига чиққан ёлғончи Бернейс сигаретни эркинлик тимсолига айлантириб, ўз мақсадига эришди.

 

Доим шундай бўлган: бузғунчилар ўзларини ислоҳотчи сифатида кўрсатиб, жозибадор гаплари билан содда одамларни чалғитиб, фисқ-у фужур ва ахлоқсизликни ёйган. Ўзи эса бунинг ортидан мўмайгина даромад топишга уринган. Огоҳ бўлайлик!


М.Гултекин, психология фанлари доктори

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.