шахс ва жамият
Шахснинг жамият юксалишидаги ўрни қандай?
Жамият, бу тирик жисм бўлиб, бир шахс йўлиқиши мумкин бўлган касаллик ва иллатларга у ҳам йўлиқади. Ҳукуматлар шахсларни ҳалок қилувчи касалликлардан, ёмон иллатлардан ҳимоя қилишга ҳаракат қилгани каби тоза, инсонпарвар маданиятлар ва қонунлар ҳам жамиятларни ижтимоий-хулқий касалликлардан ҳимоялашга ҳаракат қилади. Мана шу маданият ва қонунлар ёрдамида миллат кучли бўлади ва ўз масъулиятини қатъият билан бажара олади. Шу тариқа миллат инсонни ҳалокатга етакловчи омилларга қарши собит туради. Барчани сиғдира оладиган омонлик бағрида, бутун инсониятни қуршайдиган саодат ичида яшайди. Бора-бора самодаги фаришталар мисоли хавф-хатардан ва хафагарчиликдан узоқлашиб, руҳий хотиржамликка эришади.
Давомини ўқиш...9011.06.2025 14:07