райёна
Мулоҳаза: Президент ҳижобни ёқтирмайдими?
Ўтган йили ёзда ўзбекистонлик Райёна Иброҳимова Германияда Бутунжаҳон олимпиадасида олтин медал соҳибаси бўлганди. Немис тили бўйича 62 давлатдан келган ўқувчилар билан беллашиб ғолибликни қўлга киритган ўзбекистонлик қизнинг тасвирлари маҳаллий ва хориж нашрларида тарқалди. Уларда андижонлик Райёна Иброҳимова муҳофазакор оиланинг фарзанди, ҳижобда эканлиги маълум бўлди. Орадан бир йил ўтиб, Райёнанинг суратлари яна ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда, у ҳақида постлар ёзилмоқда. Бу гал Райёна Иброҳимова президент Шавкат Мирзиёевдан давлат мукофотини олганидан кўра, унинг ташқи кўриниши тилларга тушди. Ҳамманинг муҳофазакор тасаввуридаги Райёна суратларда ҳижобсиз, бошда дўппи ва бироз пардозли ғарбча классик кўринишда эди. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Райёнанинг ҳижоби президент билан учрашув учун ечтирилганини ёзишди.
Давомини ўқиш...39603.07.2025 16:11