эрон
Эрон ва АҚШ бир-бирини огоҳлантирди
Эрон араб давлатлари орқали АҚШни Исроил билан боғлиқ вазиятга аралашса, Американинг минтақадаги ҳарбий базаларига ҳужум қилиш билан огоҳлантирди қилди. Жо Байден эса Теҳрон муваффақиятга эриша олмаслигини айтди.
Давомини ўқиш...13.04.2024 08:20Эрон ҳарбий-денгиз кучлари Ҳормуз бўғозида Исроил танкерини қўлга олди
Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси махсус қўшинлари Ҳормуз бўғозида исроиллик миллиардер Эйел Оферга тегишли юк ташувчи кемани қўлга олди. Ушбу кема БААдан Ҳиндистонга кетаётган бўлган.
Давомини ўқиш...13.04.2024 14:25Исроил Эронга зарба берди
Исроил Эроннинг ядровий иншоотлар ва F14 самолётлари сақланадиган ҳарбий база жойлашган Исфахон шаҳрига ҳужум уюштирди. Ҳужум Эрон мудофаа тизимлари томонидан бартараф этилди. Жабрланганлар йўқ.
Давомини ўқиш...19.04.2024 08:42Эрон MCS Aries экипажини озод қилди
Эрон ҳукумати қўлга олинган MCS Aries кемасининг етти нафар экипаж аъзосини, жумладан беш нафар ҳиндистонликни қўйиб юборди. MCS Aries контейнер кемаси 13 апрель куни Ҳормуз бўғозида Эрон командолари томонидан қўлга олинган эди.
Давомини ўқиш...11.05.2024 10:24Эронда сув тошқинлари 7 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Эроннинг Машҳад шаҳрида кучли ёмғир келтириб чиқарган сув тошқини оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Машҳад муниципалитети раҳбари Моҳсен Даверининг айтишича, тошқиндан жабрланган камида 250 оила шаҳарнинг хавфсизроқ жойларига эвакуация қилинган. Шаҳардаги жами 150 та уй сув тошқинидан зарар кўрган. 12 киши бедарак йўқолган.
Давомини ўқиш...16.05.2024 16:02Ўзбекистон президенти Эрон халқига, марҳумларнинг яқинларига таъзия изҳор этди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон шимолида юз берган фожиа оқибатида Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахсларнинг вафот этгани муносабати билан ушбу мамлакат Олий диний раҳбари оятуллоҳ Али Хоманеийга ҳамдардлик билдирди.
Давомини ўқиш...20.05.2024 10:39Эроннинг янги раҳбари Муҳаммад Мохбер ҳақида нималар маълум?
Иброҳим Раиси вафотидан кейин Эронни тарихда биринчи марта унинг вице-президенти, 68 ёшли Муҳаммад Мохбер бошқаради, деб ёзади Ал-Арабия. У Адлия вазирлиги раҳбари ва парламент раиси билан биргаликда қарор қабул қиладиган уч аъзолик Давлат кенгаши аъзоларидан бирига айланади. Бироқ охирги сўз, аввалгидек, Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Хоманаийда қолади.
Давомини ўқиш...20.05.2024 14:47Иброҳим Раисий вафоти муносабати билан 7 давлатда миллий мотам эълон қилинди
Эрон президенти Иброҳим Раисий вертолёт ҳалокати натижасида вафот этгани муносабати билан мамлакатда 5 кунлик мотам эълон қилинди. Шунингдек, Туркия, Сурия, Ливан, Ироқ, Ҳиндистон, Покистон ва Тожикистонда ҳам миллий мотам эълон қилинди.
Давомини ўқиш...21.05.2024 11:11Эроннинг юқори амалдорлари битта вертолётда: Парвоз протоколларига риоя қилинганми?
Эрон президенти Иброҳим Раисий ва ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллаҳиён ҳаётдан кўз юмган вертолёт ҳалокати кўплаб саволларни келтириб чиқармоқда. Ҳодиса қандай ва нима сабабдан содир бўлгани ҳақида ҳозирча расмий баёнот берилгани йўқ. Мутахассисларнинг таъкидлашича, парвоз протоколларига тўлиқ амал қилинмаган.
Давомини ўқиш...21.05.2024 19:25Politico: АҚШ Эрон Вашингтонни Раисий ўлимига алоқадорликда айблашидан чўчиди
Politico нашри АҚШ маъмурияти Эрон президенти Иброҳим Раисий бўлган вертолёт ҳалокатида Теҳрон Вашингтонни айблашидан чўчигари, қидирув-қутқарув операциясини диққат билан кузатганини ёзди. Шунингдек, Оқ уй мазкур ҳалокат Яқин Шарқдаги вазиятни қандай ўзгартириши мумкинлиги ҳақида саволлар берган.
Давомини ўқиш...21.05.2024 18:20
...