ёмонликдан қайтариш

  • "Барчамиз бир кемадамиз..."

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар: "Аллоҳ таолонинг ҳудудига (буйруқ ва қайтариқларига) риоя этадиган ва ўзгаларни ҳам шунга ундайдиган яхши одамлар билан ёмон-мункар ишлардан қайтариқларга бепарво кимсаларнинг ҳоли битта кемага чиққан бир тўп кишига ўхшайди. Қуръа ташлаш асосида улардан баъзилари кема юқорисига, баъзилари эса пастки қисмига жойлашишади. Пастдагилар сувга эҳтиёж сезишса, юқоридагиларнинг олдидан ўтишади. Шунда улар: "(Кеманинг) ўзимизга тегишли қисмидан (пастдан) бир тешик очсак-чи, шунда юқоридагиларни безовта қилавермасдик", дейишади. Устки қаватдагилар уларни бу истакдан қайтаришмаса, пастдагилар ҳам, ўзлари ҳам ҳалок бўлишади. Моне бўлишса, ҳаммалари омон қолишади" (Бухорий ривояти).

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.