дуо қилиш
Ғанимат дамлар
Бугун Арафа! Бу кунда дуо мустажоб бўлади.. Эҳтиёжманд, ғам-ғуссага ботган ва орзу-умид эгалари учун умидбахш бир кундир. Бу сония ва дақиқалар олтинга тенг: дуо қилишга шошилайлик. Салаф солиҳ уламоларимиз айтишади: "Эҳтиёжларимизни Арафа кунига жамлаб қўяр эдик. Чунки, биз бу кунда дуолар ижобат бўлишига қаттиқ ишонар эдик". Шу ўринда бир илтимосимиз бор: дуоларингизда Устозимиз Мубашшир Аҳмад домлани ҳам унутманг, бугундек қутлуғ дамлар ҳурмати, дуоси мақбул инсонлар ҳурмати, кўпчиликнинг дуоси ҳурмати устозимизни тез орада озод бўлишларини, яна кўп йиллар динимиз ва миллатимиз хизматида бардавом бўлишларини Аллоҳ таолодан ёлвориб сўранг!..
Давомини ўқиш...12705.06.2025 17:43