бомба

  • Исроил Ғазога 70 минг тонна бомба ташлади

    7 октбярдан бери Исроил Ғазога 70 минг тоннадан зиёд оғирликдаги бомбаларни ёғдирди. Ҳужумлар давомида 500 дан ортиқ масжид ва черков, 300 дан ортиқ университет ва мактаб, 360 мингдан ортиқ турар-жой бинолари вайрон бўлди.

  • Рафаҳга АҚШнинг юқори аниқликдаги бомбалари ташланмоқда

    Исроил Рафаҳ қочқинлар лагерига АҚШда ишлаб чиқарилган юқори аниқликдаги бомбаларни ташлади. Экспертларнинг хулосасига кўра, Исроилнинг Рафаҳ қочқинлар лагерига ҳаво ҳужуми Америкада ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар ёрдамида амалга оширилган. Ғазо сектори жанубидаги шаҳарда гавжум чодирлар гуруҳига уюштирилган ҳужум камида 45 кишининг ҳаётига зомин бўлди ва юзлаб одамлар яраланди.

  • АҚШ Исроилга "Барча бомбаларнинг онаси"ни етказиб беради

    АҚШ президенти Дональд Трамп Исроилга МОАБ ("Барча бомбаларнинг онаси") деб аталувчи энг кучли ядро бўлмаган бомба етказиб беришга рухсат берди. Қайд этилишича, "Бомбалар онаси" 11 тонна оғирликдаги ва ер остидаги объектларни йўқ қилишга қодир бўлган улкан бомба. Илгари Жорж Бушдан Жо Байденгача бўлган барча президентлар можаро кучайишидан хавотирланиб, бу қуролни Исроилга беришдан бош тортган.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.