боливия
Боливия русларга ҳалол лама гўштини етказиб бериш таклифи билан чиқди
Боливия Россияга кофе доналари, консерваланган ананас, банан, шоколад ва бошқа маҳсулотлар қаторида лама гўштини ҳам экспорт қилишга тайёрлигини билдирди. Москва муфтийси Ильдар Алаутдинов "агар ҳайвонни сўйиш Ислом ёки бошқа Иброҳим динлари қонунларига мувофиқ амалга оширилса, мусулмонларга лама гўштини истеъмол қилишга рухсат берилиши"ни маълум қилди.
Давомини ўқиш...13.06.2024 11:21Боливияда ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштирмоқчи бўлди
Ҳарбийларнинг исёнидан хабар топган Боливия президенти халқдан ёрдам сўради. Шундан сўнг тинч аҳоли куч ишлатар тизимларга қарши норозилик билдириб, кўчага чиқди. Пойтахтда ҳарбийлар ва тинч аҳоли ўртасида тўқнашув юз берган. Халқ билан қарама-қаршиликка боришни истамаган армия гуруҳлари ўз позицияларини тарк эта бошлаган. Бундан унумли фойдаланган Боливия махсус операцион кучлари эса тўнтариш ташкилотчиси, олдинроқ қўмондонликдан бўшатилган Хуан Хосе Сунигани ҳибсга олган.
Давомини ўқиш...27.06.2024 12:48