ҳасанхон яҳё абдулмажид
- 01
Ҳозирда жамиятимизда мумтоз адабиётимизга, жумладан, ҳазрат Навоийнинг ижодига нисбатан асосан икки хил ёндашув бор. Бир гуруҳ кишилар унга меҳр қўйиб, бу улуғ шоирнинг асарларини қизиқиб ўрганади, лекин исломий илмлардан бехабар бўлганлари учун бу муҳташам оламнинг гўзалликларини етарлича кўра олмайдилар, хуш ифорларини туя олмайдилар. Шунинг учун ҳам бўлса керак, бундай кишиларнинг сийратида буюк адибларимизнинг бебаҳо ўгитларининг инъикосини топиш мушкул. Янада аниқ қилиб айтсак, бу тоифа одамлар мумтоз адабиётимизда куйланган исломий эътиқод ва ахлоқларни ўз шахсий ҳаётларида етарлича амалга ошира билмайдилар. Бунга ўтган даврларда қасддан диндан узоқлаштирилганимиз, адабиётимиз динсизлаштирилгани, уни ўрганиш тартиби бузилгани, асл манбадан ўрганмай қўйилгани, тасаввуфий адабиёт истилоҳларини билмаслик каби омиллар ҳам сабаб эканида шубҳа йўқ...