08.05.2025 17:21
53
Муҳожир аёллар юборган миллиардлар – Ўзбекистон учун фойдами ё зарар?!
Сўнгги йилларда ўзбекистонлик аёлларнинг тирикчилик учун хорижга ишга кетишлари тобора ортиб бормоқда. Жумладан, 2024 йил давомида ўзбекистонлик аёллар ватанга жами 3 миллиард АҚШ доллари юборган. Бу маблағларни ўзбек хотин-қизлари асосан уй тозалаб, бола ёки кекса боқиб, идиш ювиб, фаррошлик қилиб топишмоқда. Муҳожир аёлларнинг ўз мамлакатлари иқтисодиётига қўшган ҳиссаси – Ўзбекистоннинг 65 та давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиб топган маблағидан ҳам кўп.
ххх
Миграция қадимдан табиий жараён бўлиб, инсон яшаш учун сув ва емиш яхши бўлган жойларга кўчиб ўтган.
Замон ўзгариши баробарида миграция ҳам янги кўринишлар олди. Одамларнинг қорин тўйдириш учун унумдор ерга кўчишлари фақат тирикчилик учун эмас, уй, тўй, контракт тўлаш каби мақсадларда хорижга кетиб ишлашга айланди. Ва миграциянинг сўнгги ўн йилликдаги энг ўзгарган шакли – аёллар мардикорлиги бўлди.
- Авваллари хорижга ишлаш учун Ўзбекистондан эркаклар борарди. Сўнгги йилларда аёллар сони сезиларли равишда кўпайиб қолди. Ўзбекистондаги иқтисодий, ижтимоий вазият ва ишсизликдан келиб чиқиб, аёллар ишлаш учун четга кетишга мажбур бўлаяпти, - дейди ҳуқуқшунос, миграция масалалари бўйича эксперт Ботиржон Шермуҳаммад.
Расмий маълумотларга таяниб, ҳисоб-китоблар қилдик.
Унга кўра, хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик аёллар сони тахминан 268 минг нафарни ташкил этади.
Улар 2024 йил давомида Ўзбекистонга жами 4 миллиард АҚШ долларга яқин маблағ юборган. 300 мингга яқин ўзбекистонлик аёл ҳар бири йилига ўртача 11 минг доллардан ошиқ пул жўнатган. Ҳар бир аёлга ойига ўртача 933 доллардан тўғри келади.
Муҳожирликдаги ўзбек аёллари бу пулларни қандай топаяпти?
Бу ҳақда қарийб 15 йилдан буён Москвада ишлаётган Шаҳодат сўзлаб берди.
- Россияда аёл кишининг ишлаб пул топиши қийин. Ўзимдан келиб чиққан ҳолда айтсам, эрталабки 8 дан тунги 11 гача, дам олишларсиз кунига 14 соатлаб ишлайман. Соғлигимни йўқотаяпман, тик оёқда ишлаганим учун томирларим чиқиб кетган. Ошпазман. Ошхонада кун давомида тўрт девор орасида, дераза ва тоза ҳаво йўқ шароитдаман. Ташқарига, ёруғликка чиқсам, кўзимдан ёш оқиб кетадиган бўлиб қолган. Таним заифлашиб кетган. Бу иш соати ва шароитига мослашиш осон бўлмаган, - дейди Шаҳодат.
Дунёда муҳожирларнинг 48 фоизини аёллар ташкил қилади. Шундан 42 фоизи аёл ишчи мигрантлардир.
Ҳиндистон, Хитой, Мексика, Африка, Филиппин аёллари қаторига халқаро мардикор аёллар сифатида ўзбекистонлик аёллар ҳам кириб бормоқда. Ва бу мардикор хотин-қизларнинг катта қисми мусулмон аёллардир. Катта қисми Россияда бўлган ўзбекистонлик аёллар уларга нисбатан бўлаётган ҳақсизликлар ва поймол этилаётган ҳуқуқлари ҳақида кўп гапиришади.
- Масалан, ишга кираётганимизда меҳнат шартномасига қўл қўймиз. Иш тартиби билан таништиришган. Шунга рози бўлиб ишга кирганмиз. Шундай бўлдики, ҳомиладор эдим. Шунчалик кўп ишлаганимдан, иш вақтида ҳомилам тушди. Аҳволим оғир эди, аммо иш жойимни ташлаб кета олмадим. Кетсам, ошхонада ҳеч ким йўқ, бир ўзим ишлайман. Менежерлар ҳам аҳволимни кўриб турибди, кетаман десам, рухсат бермади, - дейди муҳожир аёл.
Ўзбекистонлик хотин қизлар энг кўп муҳожирликка чиқаётган давлат рейтингида Туркия турибди.
Туркиядаги мигрантлар январдан октябргача бўлган вақт ичида Ўзбекистонга 331 млн АҚШ доллари миқдорида пул юборганлар.
Туркияда аёлларга хос бўлган ишлар имконияти кўплиги учун ўзбекистонликлар ишлаш учун бу мамлакатга кетиши ортди. Бундан ташқари , ўзбек аёлларининг меҳнаткашлиги, одоби туркияликларга маъқул келди шекилли, оила қуришлар сони ҳам ортди, - дейди юрист Ботиржон Шермуҳаммад.
Меҳнат муҳожирлигидаги ўзбек аёлларининг Ўзбекистон иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси уларга нималарни йўқотиш эвазига бўлаяпти?
Москвада ишлаётган Шаҳодат бу саволга жавоб бераётиб йиғлаб юборди.
Оилада бош фарзандман. Сингилларимни узатдик, укамни уйлантирдик. Тўйларига ҳисса қўшдим, аммо ўзим бора олмадим. Онам 10 йил ётиб қолган ҳаста эдилар, сўнгги кунларига етиб бордим. Аммо икки хафтагина бирга бўлдим, оламдан ўтдилар. Москвага кетганимда қизчам 5 ёшда эди. Узатдик, ўтган йили неварали бўлдим. 6 ойликдан ошдики, ҳали неварамни кўрганим йўқ. Кўргим келади, иложим йўқ, ишлашим керак, - дея ўкинади Шаҳодат.
Мигрантларнинг пул ўтказмаларисиз Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 9,6 фоиз эмас, балки 16,8 фоиз бўларди
Жаҳон банки Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги замонавий миграция тенденциялари, муаммолари ва имкониятлари таҳлилини ўз ичига олган янги тадқиқотида шундай хулосага келди.
Ўзбекистон Ялпи ички маҳсулотида мигрантлар ўтказмалари улуши 14 фоиз, шундан мигрант аёллар улуши 5 фоизни ташкил этади.
Бу кичик кўринган фоизлар аёллар бўйнига катта юкларни ортди. Аёллар оила боқиш учун хатто ҳаётларини хавфга қўйишларига тўғри келади.
Ҳорижда иш билан бирга муҳожир аёлларимизни ҳар хил хавфлар кутади. Асосан, аёлларга тажовуз, уларнинг соддалигидан фойдаланиб алдаб ишга чақириб, сотиб юборилиши, жинсий тажовуз қилиниши ёки ишлатиб, иш ҳақини бермаслик каби ҳолатлар кўп кузатилади, - дейди Ботиржон Шермуҳаммад.
Ўзбек аёлларини мамлакатдаги иқтисодий ва ижтимоий вазият юклаган мажбуриятдан халос бўлишлари учун нима қилиш керак?
Қарийб 90 фоизи мусулмон бўлган ўзбекистонлик аёлларнинг хорижда ишлаб оила боқмасликлари учун исломда қандай ечим бор?
Бу саволни диний олим Мубашшир Аҳмадга бердик.
- Уламолар муслима аёл туғилганидан вафот этгунига қадар ўзининг маҳрами бўлган кишилар зиммасида нафақаси вожиб бўлиб, ҳеч қандай ишлашликка, ҳечқандай ҳаракатни бажаришда жидду жаҳд қилишга мажбур эмас, дейишади.
Масалан, қиз фарзанд туғилганидан то вояга етгунига қадар унинг нафақаси отасининг зиммасида бўлади. Агар шу давр мобайнида отаси вафот этадиган бўлса, акасининг зиммасига ўтади. Агар акаси бўлмаса ёки у ҳам вафот этган бўлса, бошқа яқин кишиларнинг зиммасига нафақаси вожиб бўлади.
Қиз вояга етиб, турмушга чиққанидан кейин эрининг зиммасига нафақа вожиб бўлади. Агар эри ёши етиб вафот этадиган бўлса, нафақаси ўғил фарзандларнинг зиммасига вожиб бўлади. Яъни ҳаётининг ҳар бир босқичида аёл киши ҳеч қандай нафақа дардида, қийинчилик орқасидан юришликка мажбур эмас, - дейди диний олим Мубашшир Аҳмад.
Муҳожирликдаги ўзбек аёллари-чи? Қандай шароитларда ишлаш учун четга кетмасдилар?
Шаҳодат бу саволга: “Ўзбекистонда иш имкониятлари ва ойлик маошлар тирикчиликдан ортиб, инсондай яшаш учун етарли бўлганида”, - деб жавоб берди.
Ўзбек аёлларининг тирикчилик учун хорижга ишлашга кетишларини ҳеч бўлмаса камайтириш учун нима қилиш керак? Миграция масалалари бўйича юрист Ботиржон Шермуҳаммад бу борада бир қанча ечимларни келтирди.
- Аввало, таълим сифатини яхшилаш керак, - дейди ҳуқуқшунос. – Шу билан бирга, касб-ҳунарга ўргатиш, иш имкониятлари яратиш йўлларини кенгайтириш лозим.
Ўзбек жамиятининг энг оғриқли муаммоларидан бири – аёллар миграциясидир. Ўзбекистонлик аёлларининг меҳнат муҳожирлигига кетиши жараёни қандай давом этади? Ва бу давомийлик қанча вақт суради?
Яқин йилларда мусулмон аёлларнинг ишлаб пул топиш учун юртма юрт юришларига чек қўйишнинг имкони топиладими?
Соҳиба Ҳаёт