Ғазони қутқариш йўлида ҳаракат қилиб бўлмайди, деб ким айтди?
Ғазода қўли қонга ботганлар – институционаллашган Ғарб ва мисли кўрилмаган ёвузлик ўқини ўз ичига олган Исроил деб аталмиш ноқонуний геосиёсий тузилма муқаддаслик, фуқаролик, инсонийлик, қадриятлар ҳамда ўзга дин ёки маданиятни ҳурмат қилмайди.
Уларнинг ижтимоий фалсафаси «қудрат – ҳақ», сиёсий назарияси эса «ўрмон қонуни»дир. Улар дунёни замонавий варваризм ёки ваҳшиёна «замонавийлик», деб таърифланувчи тубсизликка тортишга мойил.
Шунинг учун ҳам потенциал мулоқот, баҳс-мунозара ва мулоҳазалар ҳақида гап кетганида, бу одамлар шунчаки кар, соқов ва кўр бўлиб қолишади. Бўлиб ўтган АҚШ сайлов кампаниясидаги кўтаринки кайфият ва бўлажак номзодлар ўтказган «маърифий» баҳсларга бир қур назар ташласангиз ҳам бунинг гувоҳи бўласиз.
Бузғунчилар
Юқорида тилга олинган «дўзах ўқи»нинг асосий аъзолари шу қадар кўп оммавий ва кенг кўламли вайронагарчилик қуролларини тўплаб, бир қатор мустаҳкам сиёсат, тактика ва ҳийла-найранглар билан бирлаштирганки, сайёрамизда ҳеч ким ўзини эркин ёки хавфсиз ҳис қила олмайди.
Гўё бутун Ер шарини вайрон қилиш ва зарарлашнинг ўзи етарли бўлмаганидек, уларнинг кейинги нишони чексиз коинот бўлиб туюлади. Бу ўша одамларнинг иблисона нафсларининг ҳажмидир. Алалхусус, Ғарб цивилизацияси деб аталмиш «тамаддун»нинг ўзига хос хусусияти унинг ҳарбий технологиядаги ютуқлари бўлиб келган ва доим шундай бўлиб қолади.
ХХ аср ва ХХI асрнинг бошларида такрорланаётган аянчли воқеалар мазкур нопок «цивилизация» инсониятни ҳам, атроф-муҳитни ҳам манипуляция қилиш, эксплуатация қилиш ва йўқ қилишга қаратилганидан далолат беради.
Шарқ, Ғарб, Жануб ва Шимолдаги қонли тўқнашувлардан Ғарб етакчилари ҳукмронлик қилган бурунги ва ҳозирги дунё тартибларининг аксарият қаҳрамонлари ўз қўллари билан бегуноҳларнинг қонини тўкишган. Босқинчиларнинг Ғазо аҳли таслим бўлишдан бош тортгани ва зулмга қарши қатъий курашгани учун уларни йўқ қилишга ҳаракат қилаётгани тарих саҳифаларидан асло ўчмайди. Шубҳасиз, кимда-ким ахлоқий компасга ва қалбга эга бўлмаса, у бундан абадий азоб чекажак.
Ғазо Ғарб цивилизацияси қабристонига айланмоқда
Ғазодаги фожиа Ғарбнинг асл табиати ва ниятларини фош этди. Фасад парчаланиб кетди ва кўпчилик Ғарб ҳаракатларининг ҳақиқатини тушуна бошлади. Аслида ҳам ёмонлик ўз номи билан аталиши керак.
Кун келиб, Ғазо Ғарбнинг маданият, ҳарбий қудрат ва ижтимоий-сиёсий таъсир соҳасидаги ҳукмронлиги ҳақидаги сароблар учун сўнгги ҳордиқ масканига айланади. Ғарб амалда ҳозирги замоннинг Од, Самуд ва Мадян қабилалари вазифасини бажармоқда.
Айни пайтда, Ғазодаги қирғинбарот жанглари давом этаётган бир паллада, кўпчилигимиз умидсизликка тушганмиз. Кўз ўнгимизда ёвузлар устундек туюлмоқда. Одамлар бизнинг лоқайдлигимиз ва заиф томонларимизни кўрсатиб турувчи бундай ваҳшийликларга қарши ҳеч нарса қилиб бўлмайди, деб ўйлай бошлади. Муваффақият қозониш эҳтимоли ҳақида фикр юритар эканмиз, биз бу ютуқ қаердан пайдо бўлиши мумкинлиги ва мўъжизавий ёхуд чин халоскор ким бўлиши мумкинлиги ҳақида ўзимизга савол берамиз.
Бироқ ҳеч нарса қилиб бўлмайди, деган фикр ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳар биримиз ҳақиқатни қарор топтириш ва зулмга ботган ёлғонни йўқ қилишга ҳисса қўшадиган аскар (мужоҳид) бўлишимиз мумкин. Умидсизлик ва довдираш ҳисси Шайтон ва унинг малайлари томонидан қатъиятимизни сусайтириш учун қўлланиладиган тактикадир. Ёмонлик барча кўринишлари ва даражалари билан биргаликда тараққий этади.
Биз якка шахс ва муассаса сифатида нима қила оламиз?
Ҳозир биз якка шахс, гуруҳ, муассаса ва ҳукумат сифатида Ғазога ёрдам бериш, нафақат Қуддусни, балки ўзимизни ҳам озод этишимиз учун нима қилишимиз мумкинлигини кўрсатиб берамиз.
Биринчиси, нотўғри ахборот ва ёлғон манбалардан халос бўлиш
Уйларимизда, идораларимизда ва умуман мусулмон мамлакатларида CNN, BBC, Fox News ва шунга ўхшаш нотўғри ахборот, очиқ ёлғон ва ҳақиқатни бузиб кўрсатувчи манбаларга ўрин бўлмаслиги керак. Бу коррупциялашган ташкилотлар томонидан мияни ювиш ва жамоатчилик фикрини бошқарувчи «салиб юриши» мусулмонлар учун бутунлай тўхтатилиши лозим.
Ахборотнинг муқобил манбаларини фаол излаш ва ривожлантириш зарур. Шуни тан олиш керакки, ҳар қандай зиддият ўз моҳиятига кўра турли ҳикояларнинг тўқнашувини ўз ичига олади. Уларнинг ҳар бири эътибор ва қонунийлик учун курашади, бу эса вазият ривожланишини сезиларли даражада шакллантиради.
Ғарбнинг асосий оммавий ахборот воситалари ортида турган одамлар ва уларнинг тушунчавий асослари ахлоқсизлик ва фирибгаликка йўғрилган. Кўпчилиги исломофоб. Ушбу оммавий ахборот воситаларидан айбдорлик ҳиссини сезмаган ҳолда бемалол фойдаланиш Ғазо истиқболига хиёнатдир.
Умуман олганда, истеъмол оқими тўхтатилса, ишлаб чиқариш ҳам тўхтайди ва бу икки жараён ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик мавжуд.
Иккинчиси, қонунбузарларга қарши иқтисодий чоралардан фойдаланиш
Сионизмни қўллаб-қувватлаши аниқланган компанияларга тизимли равишда эътибор қаратиш, уларни бойкот қилиш ва мусулмонлар орасидан чиқариб юбориш керак. Уларнинг шунчаки мавжудлиги зарарли ва заҳарли, чунки улар маҳсулотдан кўра кўпроқ бренд ҳақида қайғуради. Бу компаниялар мусулмон онги ва истеъмол маданиятида ўтмишга айланиши лозим. Шу билан бирга, уларни шунчаки бойкот қилиш етарли эмас.
Мусулмонлар онгига бу одамларга пул бериш, уларнинг Ғазодаги бегуноҳ биродарларига қарши уруш машинасини ёқилғи билан таъминлаши аниқ кўрсатилиши керак.
Ростини айтганда, миллионлаб, ўн ёки юз миллионлаб мусулмонлар бир мақсад йўлида бирлашса, улар ўзлари учун фойдали, душманлари учун зарарли натижаларга эришадилар. Ҳукуматларимиз бунинг танлов эмас, балки мажбурият эканини англаши керак.
Бундан ташқари, моддиятчилар ва уларнинг тарафдорлари пулпарастлар ва либерал капитализм издошлари бўлиб, буни замонавий бутпарастликнинг бир шакли деб ҳисоблаш мумкин. Шунинг учун сионистларнинг кутилган фойдасидаги ҳар қандай пасайиш уларга катта изтироб келтиради. Шундай қилиб, босқинчилар учун энг муқаддас нарса ҳужумга учради ва уларнинг мавжудлик мақсади хавф остида қолди.
Компаниялар бозордаги ўз улушининг бир қисмини йўқотса, бу кучли ва кенг тарқалган ваҳима туйғусини келтириб чиқариши мумкин.
Шубҳасиз, инсоният тарихидаги энг даҳшатли Исломга қарши кампаниялар юз миллионлаб мусулмонлар билан ўралган муҳитда содир бўлаётгани ва биз ҳеч нарса қилиб бўлмайди, деб даъво қилиб ўтиришимиз мутлақо уятли ва хоинликдир.
Бекорчилик ва ночорликни танлаш Худога, виждонга ва инсониятга қарши хиёнат эканлигини ҳеч ким инкор эта олмайди. Ниҳоят, ўз-ўзини алдаш ва фирибгарликнинг туганмас занжирини тўхтатиш вақти келди, зеро, биз энди ҳаракатсизлигимизни энг заиф ва ишонарсиз баҳоналар билан оқлай олмаймиз.
Учинчиси, нотўғри таълим ва йўлдан оздирувчи манбалар билан алоқани тўхтатиш
Ёш ва таъсирчан мусулмонлар Ғарб коллежлари ва университетларидан узоқ туришлари керак. Аслида, раҳбарларимиз буни режалаштириши ва осонлаштириши лозим эди. Ғарб тамойиллари ва қадриятларининг таянчи деб даъво қилувчи йирик таълим муассасалари, айниқса, Ғазодаги оммавий қирғинлар ҳақида ё сукут сақлади ёки уларни оқлаб, ҳимоя қилди. Бундан ташқари, фаластинликларни ҳимоя қилиб чиққан ўз талаба ва ходимларига нисбатан ёмон муносабатда бўлишди. Ажабланарлиси, «демократлар» эркин фикрга қарши чиқишди. Бу келгуси авлод учун ҳужжатлаштирилиши, тарихга муҳрланиши керак.
Бу муассасалар Исломга тубдан қарши бўлган дунёқараш ва билим тизимларини тарғиб қилишдан ҳеч қачон тўхтамайдиган тарзда ташкил этилгани ҳам бор гап. Бундай жойлар, чиндан ҳам, академик, ахлоқий ва маънавий нуқтаи назардан мусулмонлар учун мос эмас. Уларнинг барчаси Ғазо жиноятларига у ёки бу тарзда шерик бўлиши қаторида «маънавий йўлдан оздириш» ва «фикрий уйдирмалар» марказлари ҳамдир. Уларга таълим олиши учун ёшларни юбориш мусулмонлар учун ўз-ўзини ҳалок қилишдир.
Ҳозир Ғазодаги қурбонларга ва ўзимизга ёрдам бериш, мусулмон умматини парчалаётган нарсаларни рад этиш ва янада самарали йўллар устида ишлаш фурсати. Ғазо бизни аниқ позицияларни эгаллашга ва содиқлигимизни белгилашга ундовчи катализатордир.
Мусулмонлар ҳар қачонгидан-да умуминсоний хизматчиларга ва айни пайтда жангчиларга кўпроқ муҳтож. Уларга очкўз, худбин, йўналишини йўқотган ва юзаки маданиятли мутахассислар эмас, балки ҳар томонлама яхши фазилатларга эга авлодлар керак.
Тўртинчиси, Ғарб ва мусулмон дунёси ўртасидаги муносабатлар тарихини қайта ёзиш ва қайта ўқитишни бошлаш
Ғазо воқеаси Ғарб ва мусулмон дунёси ўртасидаги муносабатлар тарихи бошқа ҳар қандай тарихий йўналишдан кўра кўпроқ бузиб кўрсатилгани ва манипуляция қилинганини яққол кўрсатди. Бунинг асосий айбдорлари Ғарб миллатчилиги, мустамлакачилиги, сионизми ва сохта фан сифатидаги ориентализмнинг нопок бирлашмаси ортидаги кучлардир.
Айнан шу сабабли Ғарб-сионизм коалицияси ўтган аср давомида жаҳон ҳамжамияти олдида жавобгарликка тортилмай туриб турли жиноятларни содир этишга муваффақ бўлди. Улар Исломдан қўрқишади, бу - барча жиҳатлар ҳисобга олинганда тушунарли. Ягона ҳақиқат сифатида Ислом ва унинг издошлари ҳеч қачон уларнинг ёвуз қилмишларини фош этиш ва уларга қарши туришдан тўхтамайдилар. Кутилганидек, бу кенг тарқалган идрок тез орада исломофобия тушунчаси ва замонавий воқеликка айланди.
Исломнинг олий эътиқод эканлигини исботлаш учун унинг сон-саноқсиз душманлари ҳақиқатга қарши тўплайдиган ягона нарса – сохталаштириш ва ёлғонлар тўплами эканини эслаш кифоя. Натижада, тарихнинг муҳим жиҳатларини қайта кўриб чиқиш, қайта ёзиш ва қайта ўргатиш энди мусулмонларнинг умумий вазифаси бўлмоғи керак. Табиий равишда, мусулмонлар ҳукумат идоралари ва етакчи мусулмон университетлари бу ишга бошчилик қилишлари мақсадга мувофиқ. Ғазодаги фожиага бир йил тўлганига қарамай, бу масалани ҳал қилиш бўйича муҳим ташаббуслар ишлаб чиқилмагани афсусланарлидир.
Қачонгача чидаймиз? Чуқур ғафлат уйқусидан уйғонишимиз учун яна қандай хўрликларни бошдан кечиришимиз керак?
Кутубхоналаримиздаги китоблар мазмунини ҳам қайта баҳолаш керак. Алдов ва қалбакиликни тарғиб қилувчи баъзи китоблар қора рўйхатга киритилиши зарур.
Бу ишнинг бир қисми сифатида мусулмонлар ўз билимлари, муносабатлари ва ҳаракатларини доимий равишда таҳлил қилиб бориши талаб этилади. Фаластин масаласи маҳаллий ва халқаро миқёсда тўғри ўрганилмас ва тушунилмас экан, Ғазони қутқариб бўлмайди.
Фаластинни озод қилиш мусулмон дунёсининг қолган қисми ақли ва руҳини озод этишига боғлиқ. Фақат озод бўлган кишигина халоскорлик вазифасини бажара олади.
Ғазо жанг майдонларидан ташқари, мусулмонлар мактаблар, коллежлар, университетлар, марказлар, оммавий ахборот воситалари ва турли хил хусусий ва давлат муассасаларида миллионлаб чинакам аскарларга муҳтож. Ҳар бир мусулмон ўзини ҳақиқат аскари, яъни Ислом, уммат ва муқаддас Қуддус учун курашувчи эканлигини англаши керак.
Қолаверса, ҳар бир мусулмон доимо ўзига шу саволни бериши керак: «Мен, хусусан Ғазо учун, умуман мазлум мусулмонларнинг кўз ёшини аритиш йўлида нима қиляпман?»
Бешинчидан, Ғарбнинг сионизмни қўллаб-қувватловчи «поп маданияти»ни инкор этиш
Ғарбнинг ўз таъсирини бутун дунё бўйлаб ёйишнинг энг кучли усули – бу Ғарбнинг нохолис тамойилларини тарғиб қилиш ва сақлаб қолишга қаратилган поп маданиятидир. Ғарбнинг неоколониалистик қараши айни маданиятдаги сионистик устунлик ва шовинистик қарашларга мос келганда, вазият янада мураккаблашади. Шунинг учун ҳам бу маданий тизим ё ҳаддан ташқари мақталади, ёки кескин танқид қилинади, ўртача, мўътадил фикр йўқ.
Сўнгги пайтларда барча анъанавий мафкуралар ва динлар ўз аҳамиятини йўқотиб, фақатгина абсурд фалсафий нисбийлик дунёни «йўналтириш» учун қолдирилди. Ислом эса ўз мавқеини сақлаб қолиш билан бирга кун сайин кучайиб бораётгани сабаб халқаро ўйинчиларнинг нишонига айланди.
Алалоқибат, Ғарбнинг оммавий маданияти орқали Ислом хабарининг қонунийлигини, мусулмонларнинг бирлигини ва келажак мусулмон авлодларининг улкан салоҳиятини заифлаштириш бош мақсадга айланди.
Тан олиш керакки, бир қатор ички ва ташқи омиллар туфайли Ғарб ва унинг сионистик шериклари сезиларли даражада муваффақиятга эришдилар. Фақат психологик ва ҳиссий таъсирга эътибор қаратган мусулмонларнинг кўпчилиги ҳеч қандай оқилона ёки интеллектуал жозибага эга бўлмаган Ғарбнинг «поп маданияти»га мафтун бўлиб қолди.
Шу тариқа, улар ақл-идрокларини йўқотиб, ақлий бефарқлик ва маънавий лоқайдлик ҳолатига тушиб қолишди.
Сохта орзу-умидлар дунёсида яшаб, улар ҳақиқий ва долзарб масалаларга бефарқ бўлишди; чуқур цивилизацион лоҳашлик комига тушиб, душманларига ўз режаларини ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга оширишга имкон бердилар. Айнан шу нарса 1917 йилдаги Балфур декларациясидан кейин Фаластин муаммолари нега унутиб юборилгани ва ҳал қилинмай қолганини тушунтирувчи сабабдир.
Кўплаб мусулмонлар Ғазодаги жабрдийда биродарларини қўллаб-қувватлай олмаса-да, айни пайтда Ғарбнинг «поп маданияти» матосига сингдирилган иблисона психологик кўрсатмаларга содиқ қолишмоқда. Бу иккисини бирлаштириб бўлмайди; қай биридан воз кечиш керак?
Кўплаб мусулмонлар онгида руҳий кураш ҳали ҳам давом этмоқда. Мусулмонлар танлов қилишлари керак: ё Ғазо ва мусулмонлар ёки иттифоқлари деярли барча замонавий Ғарб маданиятининг ажралмас қисми бўлган сионизм.
Ғарбнинг неоколониалистик поп-маданиятини рад этмоқ керак. Бу қанчалик кўп амалга оширилса, мусулмонлар шунчалик ўзлигини англаган, руҳан тетик ва масъулиятли бўлиб боради. Натижада Ғазодаги чорасиз диндошларимиз бизнинг хатти-ҳаракатларимиз ва умуман феъл-атворимиздан шунчалик кўпроқ наф кўрадилар. Ҳозирда бу ҳаракатлар ва улар олиб келадиган фойдаларни аниқ айтиш қийин, бироқ мусулмонларни онгли, ҳушёр ва ғайратли халққа айлантириш орқали фақат ижобий натижалар юзага келиши муқаррар.
Ушбу тактиканинг бевосита оқибатларидан бири Ғарб киноси, мусиқаси, шоу-бизнеси, модаси ва бошқа тегишли соҳаларни қаттиқ назорат қилиш бўлади. Уларнинг енгилтаклиги, бефойдалиги ва ахлоқсизлиги жамиятимиздан бутунлай йўқ қилиниб, супуриб ташланиши керак. Бу ишда ҳамма маъсул.
Олтинчидан, бошқаларни ўзгартиришдан аввал ўзингизни ўзгартиринг!
Юқоридагиларнинг барчаси Аллоҳ Таоло инсонлар ўзларини ўзгартирмагунча, уларнинг аҳволини ўзгартирмаслиги ҳақидаги исломнинг асосий тамойили доирасига тааллуқли («ар-Раъд» сураси, 11-оят). Бу шуни англатадики, мусулмон умматининг ажралмас қисми бўлмиш Ғазога ёрдам бериш ва унинг аҳволини ўзгартириш фақат мусулмонлар ўзларини ўзгартиришга киришгандан сўнггина имконли бўлади.
Мусулмонлар бир-бирлари ва қолган нормал, ҳурматга сазовор дунё учун фойда келтирувчи кучга айланганларидагина, улар Ғазога ёрдам бера олиши мумкин. Ғазога адолатсизлик ва ёвузлик иттифоқи ҳужум қилмоқда, шу боис фақат мусулмонлардан бошланиб, бутун оқил дунёни қамраб оладиган эзгулик ва фазилат иттифоқигина унга қарши тура олади ва охир-оқибат уни зарарсизлантиради. Бундан ками эса муваффақиятсизликка маҳкум.
Ҳозирги кунда Ғазода юз бераётган воқеалар инсоният тарихидаги энг оғриқли воқеалардан бири эканини инкор этиб бўлмайди. Вазиятнинг жиддийлигини тўлиқ англаш учун бизга яна нима керак?
Шу боис, Ғазога ёрдам бериш шакли сифатида мусулмонлар мунтазам равишда ўзларини назорат қилиш машқларини ўтказишлари лозим.
Ғазо - улкан фожиа, бироқ ундан кўплаб сабоқлар олиш мумкин. Умид учқуни қаердадир порлаб турибди, уни излаш ва топиш лозим. Барча қурбонликлар беҳуда кетмаслиги керак. Фақатгина Ғазо, пировардида, умматни ҳаракатга ундаса, шундагина бизни Ғазо қурбонлари кечириши мумкин.
Ўзни ўзгартириш хусусида алоҳида аҳамиятли жиҳат шундаки, у илоҳий аралашувга ва эҳтимол, ҳатто мўъжизага сабаб бўлиши мумкин. Барча самовий аралашувлар ва мўъжизаларнинг манбаи сифатида Аллоҳ мусулмонларнинг ўзларини такомиллаштириши муқаррар равишда Аллоҳнинг ёрдамини ва уларнинг жамоа сифатидаги умумий аҳволининг яхшиланишини таъминлашини кафолатлайди («ар-Раъд» сураси, 11-оят).
Шунингдек, Қуръони каримда Аллоҳ фақат Ўзига (Ўз ишига) ёрдам берганларнигина қўллаб-қувватлаши («Ҳаж» сураси, 40-оят) ва агар мўминлар Аллоҳга ёрдам берсалар, У ҳам уларга ёрдам бериши ва қадамини собит қилиши («Муҳаммад» сураси, 7-оят) очиқ-ойдин айтилган.
Гарчи шартли бўлса-да, Аллоҳнинг иштироки ва ёрдами мусулмонларга кафолатланган, яъни, қарор қабул қилиш ҳуқуқи ҳозирда бизники. Ёрдам олиш учун аввало ўзимизга ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш ташаббусини кўрсатишимиз лозим.
Ислом душманлари буни яхши билишади, шунинг учун ҳам улар доим қўрқади. Шу боис, улар бундай вазиятнинг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилишади. Душманлар мусулмонлар бирлиги ва Аллоҳнинг мадади уйғунлигига ҳеч қандай куч бардош беролмаслигини яхши англашади. Равшанки, ушбу омиллар туфайли уларнинг асосий эътибори Ғазога қаратилган.
Еттинчидан, стратегик ҳамкорликни йўлга қўйиш
Олдинги банднинг давоми сифатида, глобал мусулмон ҳамжамияти ва хайрихоҳлик тарафдори бўлган бошқалар билан стратегик сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик зарур бўлади. Бу кўпроқ узоқ муддатли жараён бўлиб, барқарор келажакни таъминлайди.
Ғазо вақти келиб озод этилиши ва Фаластин масаласи сиёсий, дипломатик ёки ҳатто ҳарбий йўллар билан маърифатли ва ўзгарган мусулмон ҳамжамияти томонидан ижобий ҳал қилиниши муқаррар.
БРИКСнинг мавжудлиги ва ИҲТни қайта тиклаш ва жонлантириш бўйича доимий чақириқлар тўғри йўналишдаги қадамдир. Носоз халқаро институтлар ва ташкилотларнинг ўрнини тўлдириш, янги жаҳон тартиботининг шаклланишига йўл очиш учун бундан ҳам кўпроқ саъй-ҳаракатлар талаб этилади. Ёвуз кучларнинг бош қаҳрамонлари аста-секин четлаштирилади ва охир-оқибат тарих ахлатхонасига улоқтирилади. Дунёда нур ва эзгулик қанчалик кўп бўлса, бу кучларнинг яшаш ва ҳаракат қилиш имкониятлари шунчалик камаяди.
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди: «Ва айт: «Ҳақ келди ва ботил ҳалок бўлди. Дарҳақиқат, ботил ҳалок бўлгувчидир» («Исро» сураси, 81-оят).
«Айтгин: «Эй мулк эгаси бўлган Аллоҳ! Сен хоҳлаган кишингга мулк ато этасан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан ва хоҳлаганингни хор қиласан. Барча яхшилик Сенинг қўлингдадир. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирсан» («Оли Имрон» сураси, 26-оят).
Биз ҳеч қачон аниқ билмаслигимиз мумкин, аммо Ғазода содир бўлаётган вазият Муҳаммад (Соллаллоҳу алайҳи васаллам) огоҳлантирган ва унга қарши туриш учун тайёрланишимизни истаган ҳалокатли воқеаларнинг дастлабки белгиси бўлиши мумкин.
У шундай деган: «Мусулмонлар яҳудийлар билан жанг қилмагунча ва уларни ўлдирмагунча, ҳатто яҳудий тош ёки дарахт ортига яшириниб, тош ёки дарахт: «Эй мусулмон, эй Аллоҳнинг бандаси, мана бу ерда яҳудий яширинган, келиб уни ўлдир» демагунича Қиёмат қоим бўлмайди. Фақат ғарқад дарахти бундан мустасно, чунки у яҳудийларнинг дарахтидандир» (Саҳиҳ Муслим).
«Яҳудийлар сизлар билан жанг қиладилар ва сизлар улар устидан ғалаба қозонасизлар. Шунда тош айтади: «Эй мусулмон, мана бу ерда яҳудий бор, уни ўлдир» (Саҳиҳ ал-Бухорий).
Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ этсин ва бизни олий йўлда муваффақ этсин!!!