Ҳайит байрамини қандай ўтказиш керак – 22 одоб
Ҳайит байрамлари жамиятнинг ёшу қари, бою камбағал барча вакиллари учун шодлик ва хурсандчилик кунлари ҳисобланади. Ҳайит байрами иккита бўлиб, улардан бири Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг, иккинчиси эса ҳожилар Арафотда турганларидан сўнг нишонланади.
Мусулмонлар ҳамиша орзиқиб кутадиган ушбу икки ҳайит
байрамига тааллуқли бир қанча одоблар бўлиб, уларга амал қилиш бу байрамлардаги
хурсандчиликлар тўлиқ бўлишига ва энг муҳими, кўплаб ажру савобларга ҳам эга
бўлишга сабаб бўлади. Ҳайит байрамларининг одоблари деганда асосан қуйидаги
одоблар тушунилади:
Биринчи одоб – эзгу ният қилиш
Иккинчи одоб – ғусл қилиш.
Учинчи одоб – хушбўйланиш.
Тўртинчи одоб – янги кийимлар кийиш
Бешинчи одоб – Рамазон ҳайитида намоздан олдин
садақаи фитрни адо этиш.
Олтинчи одоб – Рамазон ҳайитида намозга чиқишдан
олдин бир нечта хурмо еб олиш.
Еттинчи одоб – Қурбон ҳайитида қурбонлик қилишдан
олдин ҳеч нарса емаслик.
Саккизинчи одоб – ҳайит намозига эрта бориш.
Тўққизинчи одоб – ҳайит намозига болаларни олиб
чиқиш.
Ўнинчи одоб – масжидга пиёда юриб бориш.
Ўн биринчи одоб – масжидга боргунча овозни чиқариб
таҳлил ва такбир айтиб бориш.
Ўн иккинчи одоб – ҳайит намозидан олдин бошқа бирор
нафл намоз ўқимаслик.
Ўн учинчи одоб – ҳайит намози учун азон ва такбир
айтмаслик.
Ўн тўртинчи одоб – ҳайит намозини хутбадан олдин
ўқиш.
Ўн бешинчи одоб – имомнинг жамоатга юзланиб хутба
қилиши.
Ўн олтинчи одоб – қурбонликни ҳайит намозидан кейин
сўйиш.
Ўн еттинчи одоб – бир-бирлари билан кўришиб, ҳайит
билан муборакбод этиш.
Ўн саккизинчи одоб – масжиддан уйга қайтишда бошқа
йўлдан қайтиш.
Ўн тўққизинчи одоб – қавму қариндошларни зиёрат
қилиш.
Йигирманчи одоб – қўни-қўшниларни байрам билан
табриклаш.
Йигирма биринчи одоб – ёш болаларни хурсанд қилиш.
Йигирма иккинчи одоб – турли исрофгарчиликлардан
тийилиш.
(«Ислом одоблари энциклопедияси» китобидан)