Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Ўзбекистонда 2024 йилги Рамазон ҳайити 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилмоқда. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар қилди.

Мусулмонлар идораси Уламолар Кенгаши фиқҳий қоидалар, фалакий ҳисоб-китоблар ва астрономик кузатишларга таянган ҳолда жорий йилда диёримизда Рамазон ҳайити 2024 йил 10 апрель, чоршанба кунига тўғри келиши кутилаётганини маълум қилди, дейилади хабарда.

Бунда дунёдаги йирик фатво идоралари ва нуфузли астрономия институтлари ахборотлари батафсил кўриб чиқилган, Туркий давлатлар диний идоралари масъуллари билан ҳам ушбу масала кенг муҳокама қилинган.

Мавзуга алоқадор