16.07.2025 07:10
262

Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ қайси давлатдан келмоқда?

2025 йил январь–май ойларида Ўзбекистонга 4,2 миллион нафар чет эл фуқаролари саёҳат учун келган. Бу кўрсаткич 2024 йил мос давридагига қараганда 1,4 миллион нафарга (48,2 фоиз) кўп. Бу ҳақда Статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, мамлакатга энг кўп сайёҳ Қирғизистондан ташриф буюрган –1 280,1 минг нафар — 1,3 миллион нафар. Кейинги ўринларни Тожикистон (993,7 минг нафар) ва Қозоғистон (889,6 минг нафар) вакиллари банд этган. Қолган давлатлардан келган сайёҳлар сони қуйидагича:

Россия – 334,3 минг нафар;
Афғонистон – 199,2 минг нафар;
Туркманистон – 142,5 минг нафар;
Туркия – 65,8 минг нафар;
Хитой – 51,9 минг нафар;
Ҳиндистон – 28,5 минг нафар;
Италия – 17,4 минг нафар;
Бошқа давлатлар – 201,1 минг нафар.

Маълумот учун, 2023 йил январь–май ойларида Ўзбекистонга 2,6 миллион нафар саёҳ келганди. Улар орасида энг кўпи Тожикистон (797,8 минг нафар) фуқаролари бўлган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.