02.05.2025 17:28
68

Ўзбекистонда уч ойда 9 мингдан зиёд оила ажрашган

Жорий йилнинг I чораги давомида Ўзбекистонда 9 минг 63 та никоҳ бекор қилинган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов ҳисоботида маълум қилинди.


Унга кўра, кўриб чиқилган ишлар натижасида 9 минг 63 та никоҳ бекор қилинган, 6 минг 10 та даъво талаблари рад этилган. 1 минг 481 та иш кўрмасдан қолдирилган ҳамда 577 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган. 


Маълумот учун, 2024 йилда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 32 минг 217 та никоҳ бекор қилингани хабар қилинганди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.