26.03.2025 15:24
Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 30 март куни нишонланади
Ўзбекистонда 2025 йилги Рамазон ҳайити 30 март – якшанба куни кенг нишонланади. Бу ҳақда Президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинди ва мамлакатда 30 март Рамазон ҳайити сифатида байрам қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 208 моддасига асосан:
➖Рамазон ҳайитининг биринчи куни ишланмайдиган байрам куни ҳисобланиб, 2025 йилда у якшанба – дам олиш кунига тўғри келгани боис, ушбу дам олиш куни 31 март – душанба кунига кўчирилади.
➖Бироқ, узлуксиз ишлаб чиқариш жараёнлари, аҳолига хизмат кўрсатиш ҳамда навбатчилик асосида фаолият юритувчи ташкилотларда дам олиш кунлари ўзгаришсиз қолади.