Ўзбекистон Марказий Банки “Исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги Низомни тасдиқлади. Собиқ депутат Расул Кушербаев ўзининг Telegram-каналида мазкур Низом нусхасини эълон қилди.

Эндиликда Ўзбекистондаги микромолия ташкилотлари изом талаблари асосида мижозларга исломий молиялаштиришга оид исломий молия хизматларини кўрсатишлари мумкин бўлади.

Жумладан, ўзбек микромолия ташкилотлари исломий ижара, фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш (музораба), насия савдога асосланган молиялаштириш (муробаҳа), шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш (мушорака), олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш (салам) хизматларини кўрсатиши мумкин.

Мавзуга алоқадор