20.06.2025 12:10
102
Ўзбекистон Хитой орқали ташқи интернет каналларига уланмоқчи
Ўзбекистон Хитойга оптик толали алоқа линиясини ўтказиш орқали глобал интернет тармоғига уланишнинг қўшимча каналини яратмоқчи.
Телекоммуникация инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Муроджон Йўлдошевнинг айтишича, Ўзбекистон президенти саммитда Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги транспорт ва энергетика йўлаклари билан бир қаторда оптик толали алоқа линияси магистралини қуриш муҳимлигини таъкидлаган.
Бу ташаббус орқали глобал интернет тармоғига қўшимча уланиш линиясини яратилиши кўзда тутилган.
Йўлдошевнинг айтишича, ушбу линия орқали аҳолини сифатли, тезкор интернет билан таъминлаш имконияти пайдо бўлади. Ўзбекистон ўзини жаҳон ахборот макони билан яна бир оптик толали алоқа линияси билан таъминлайди.