28.03.2025 17:38
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш сифати бўйича 64 ўринни эгаллади
Ceoworld Magazine журналининг соғлиқни сақлаш тизими сифати бўйича эълон қилган рейтингида Ўзбекистон 110 давлат ичида 64-ўринни эгаллади. Мамлакат 36,26 индекс кўрсаткичига эга бўлиб, бу Марказий Осиё ва МДҲ давлатлари орасида ўртача натижа ҳисобланади.
Минтақа давлатлари орасида Россия 42-ўринда, Озарбайжон 57-ўринда, Беларус 61-ўринда, Қозоғистон 78-ўринда, Туркманистон эса 95-ўринда қайд этилган.
Рейтингда Тайван, Жанубий Корея ва Австралия соғлиқни сақлаш тизими энг яхши деб топилган.
Индекс соғлиқни сақлаш инфратузилмаси, тиббиёт ходимларининг малакаси, тиббий хизматларнинг нархи, сифатли дори воситалари ва бошқа мезонлар асосида шакллантирилган.