Ғазода тиббиёт тизими инқироз ёқасида
Айни пайтда Газода бўлиб турган германиялик нейрохирург доктор Муҳаммад ал-Халаби у ердаги аянчли вазият ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда Жазира Неwс хабар қилмоқда.
Докторнинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг аксарияти аёллар ва болалар бўлиб, исроил қуроллари етказаётган жароҳатлар ниҳоятда оғир ва ҳалокатли тус олган.
Ғазодаги тиббиёт тизими тўлиқ инқироз ёқасида. Шифохоналар вайрон бўлган, тиббий асбоб-ускуналар етишмайди, дори-дармонлар деярли тугаган.
Доктор шунингдек, шифокорлар ўз ҳаётларини хавф остига қўйган ҳолда чекланган имкониятлар билан минглаб жабрланганларга ёрдам беришга уринаётганини маълум қилди.
Нашрнинг хабар қилишича, исроил ҳарбийлари сўнгги бир ҳафта ичида босиб олинган Ғарбий Соҳилда 80 дан ортиқ фаластинликни қўлга олган.