26.11.2024 13:21

Ўзбекистон раввиннинг ўлдирилгани бўйича терговда БАА ва Исроил билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда — ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Тошкентдаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашди, дея хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, учрашувда вазир элчига раввин Цви Коганнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирган.

«Ўзбекистон халқи барча дин ва элат вакилларига азалдан дўстона муносабатда бўлиб келган. Биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз. Терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ», — дея қайд этди Бахтиёр Саидов.

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати тергов жараёнларида БАА ва Исроил идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли раввин Цви Коган 21 ноябрь куни Дубайда бедарак йўқолган, кейинроқ ўлик ҳолда топилган эди

БАА Ички ишлар вазирлиги уч нафар Ўзбекистон фуқаросини ушбу жиноятда гумонлаб қўлга олди. Уларнингикки нафари 28, бири 33 ёшда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.