10.04.2025 21:48
133
Ўзбекистон Евроосиё Тараққиёт Банкига аъзо бўлди
Ўзбекистон Евроосиё Тараққиёт Банки (ЕОТБ)ни ташкил этиш тўғрисидаги битимга қўшилди, дея хабар қилмоқда Kun.uz нашри. Мазкур ҳужжатни Президент Шавкат Мирзиёев имзолади.
Эслатиб ўтамиз, битимни тасдиқловчи қонун 2025 йил 21 январда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва 18 март куни Сенат томонидан маъқуллаган эди.
Хабарда айтилишича, устав капитали 7 миллиард долларни ташкил этувчи Евроосиё Тараққиёт Банки аъзо давлатларда инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш билан шуғулланади.
Банк фаолиятининг асосий йўналишлари қаторига “яшил иқтисодиёт”, транспорт ва логистика, ҳамда муқобил энергетика соҳаларидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш киради.