26.03.2025 13:51

Ўзбекистон дунё бренд рейтингида 55 ўринни эгаллади

Ўзбекистон халқаро “Brand Finance” компаниясининг йиллик давлат бренд рейтингида 55 ўринни эгаллади. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки поғона юқоридир. 


Дунёнинг энг қиммат давлат брендлари қаторида АҚШ, Хитой, ва Германия етакчилик қилмоқда. Рейтинг тузишда мамлакатларнинг ялпи ички маҳсулоти, инвестициявий жозибадорлиги, туризм, сиёсий ва савдо барқарорлиги ҳамда ижтимоий кўрсаткичлар ҳисобга олинган.


Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 43 ўринга, Озарбайжон 82 ўринга, Қирғизистон эса 127 ўринга кўтарилди. Туркманистон эса 76 ўриндан 80 ўринга пасайди.


Аввалроқ Ўзбекистон дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтингида 53 ўринни эгаллагани эълон қилинган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.