12.04.2025 14:10
151
Ўзбекистон аҳолисининг 56 фоизи меҳнатга лаёқатли
2025 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,7 млн кишини ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 2 фоизга кўп.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, аҳоли таркибининг 56 фоизи — 21,1 млн киши меҳнатга лаёқатли ёшдагилардан иборат.
Шу билан бирга, 12,1 млн киши (32,1 фоиз) меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 4,5 млн киши (11,9 фоиз) эса пенсия ёшидаги фуқаролардир.
Қайд этилишича, бу кўрсаткичлар мамлакат демографик тузилишида ишга лаёқатли аҳолининг катта улушга эгалигини кўрсатади.
Бу эса меҳнат бозори ва иқтисодий фаоллик учун муҳим.