27.03.2025 18:16

Жанубий Кореядаги ўзбеклар элчихона томонидан расман огоҳлантирилди

Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчихонаси маҳаллий ўзбекистонликларга оммавий йиғин ва митингларда иштирок этмаслик ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.  


Элчихона маълумотига кўра, Корея Конституциявий суди импичментга оид якуний қарорини эълон қилиш арафасида бўлиб, шу муносабат билан Сеул шаҳрида йирик намойишлар бўлиши кутилмоқда.


Шу боис фуқаролардан одам гавжум жойлардан узоқ бўлиш, ҳаракат йўналишларини олдиндан режалаштириш ва ижтимоий тармоқларда провокацион хабарларни тарқатмаслик сўралди.  


Шунингдек, расмий ахборот манбаларини кузатиб бориш ва маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига амал қилиш тавсия этилмоқда.  


Зарурат бўлган ҳолатда элчихона қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин:  


📞 +82 10 3213 4505  

📞 +82 10 2909 4334  

📞 +82 2 574 6554  

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.