Иллюстратив фото

Хоразм вилоятининг Шовот туманидаги “Юсуф Ҳамадоний” зиёратгоҳида эҳсон қутисини очишга уринган шахс қўриқлаш хизмати ходими томонидан қўлга олинди. “Хоразм бугун” Telegram-каналининг хабар беришича, ҳодиса жорий йилнинг 25 сентябрь куни эрталабки 06:15 ларда содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан етиб келган Шовот тумани қўриқлаш бўлими тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари томонидан ҳолат ўрганилганда, эҳсон қутисидаги пулларни ўғриламоқчи бўлган ушбу шахс Гурлан туманида яшовчи 33 ёшли М.М. эканлиги маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга алоқадор