29.08.2025 14:17
122
Туркманистонда чекувчилар жаримага тортилади
Туркманистон ҳукумати мамлакатда сигарет чекиш 2025-йил охиригача тўлиқ тақиқланишини маълум қилди.
Гап шундаки, аҳолиси 7 миллионга яқин бўлган Туркманистон дунёдаги чекувчилар сони энг кам бўлган давлатлардан бири ҳисобланади. Чекишга қарши дастлабки ташаббус 2022 йилда мамлакат собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов томонидан илгари сурилган эди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, бугунги кунда мамлакатда чекувчилар сони аҳолининг атиги 4 фоизини ташкил этади. Сигаретга солинадиган юқори солиқ, қатъий чекловлар ва жамоат жойларида чекиш тақиқлангани боис кашандалар сони янада камаймоқда. Жазо чоралари ҳам кескин: 200 манатгача (тахминан $57) жарима белгиланган.
Ҳукумат фақат маслаҳат билан чекланиб қолаётгани йўқ мамлакатда сигарет олиб киришга кескин чекловлар ҳам жорий этилган. Айрим жойларда эса сигарет қутилари оммавий равишда ёқиб юборилмоқда. Маҳсулот нархлари ҳам ошган: бир дона сигарет 25 манат (0,571,42 доллар), бир қути эса 50170 манат (14,2048,50 доллар) атрофида.