Туркия Дин ишлари бошқармаси раҳбари Али Эрбаш Туркия бўйлаб қарийб 3 миллион ўқувчи иштирокида ўтказилган ёзги Қуръон курслари якунланганини маълум қилди.

“Қуръон курсларимиз устозлари, дин пешволари, бу хизматга ҳисса қўшаётганлар, маънавий қадриятларимизни авлодларимизга етказиш йўлида ҳаракат қилаётган ота-оналаримиз ва хайрихоҳларимизга, айниқса, муқаддас китобимизни ўрганишга катта куч сарфлаган ўқувчиларимизга миннатдорчилик билдираман”, деб ёзади Эрбаш Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб давом этган курсларда жами 2,5 миллион ўқувчи қатнашган бўлса, ўқитувчилар сони 107 минг нафарга етганҳ Ўтган йили эса ёзги Қуръон курсларига 2,4 миллион фуқаро қатнашган.

Курс дастури етти ҳафта давом этди ва ҳар куни тўрт соатлик дарсларни ўз ичига олди. Машғулотлар доирасида турли мусобақалар (ҳам диний, ҳам спорт бўйича) ташкил этилиб, энг муваффақиятли ўқувчиларга велосипед ва планшетлар совға қилинди.

Мавзуга алоқадор