08.08.2025 15:25
92
Трампнинг махсус вакили билан учрашган Путин Мирзиёевга қўнғироқ қилди
Бугун, 8 август куни Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президентлар икки томонлама ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар кўриб чиққан. Жумладан, Путин 6 август куни Москва шаҳрида Трампнинг махсус вакили Стивен Уиткофф билан ўтказилган музокараларнинг асосий натижалари ҳақида маълум қилган.
Кремль матбуот хизматининг ёзишича, Шавкат Мирзиёев ушбу Уиткофф билан музокаралар ҳақидаги муҳим маълумот учун миннатдорлик билдириб, Украина инқирозини ҳал қилишнинг сиёсий ва дипломатик йўлларини излаш борасидаги саъй-ҳаракатларга қўшилишини айтган.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия етакчилари бўлажак учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиққан.