Термизда яқинда очилган халқаро савдо марказига минглаб афғонлар келмоқда
Яқинда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасида очилган «Термиз» халқаро савдо марказига қўшни Афғонистондан минглаб харидорлар савдо қилиш ташриф буюрмоқда, дея хабар берди Podrobno.uz.
Қайд этилишича,
ушбу марказда савдо соддалаштирилган тартибда амалга оширилади: афғонлар савдо
марказига бориб, керакли маҳсулотларни сотиб олишади ва ўз мамлакатларига қайтишади.
Фаол
Расул Кушербаевнинг қайд этишича, витриналар бўшаб қолмоқда ва бу Ўзбекистон
учун манфаатли қарор.
Илова
қилинган видеолардан бирида савдо майдончасидаги ҳолат билан таништираётган
эркак Ўзбекистон тадбиркорларини ўз товарларини марказга олиб келишга
ундамоқда, чунки ҳақиқатан ҳам харидорларда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Иқлимшунос
Эркин Абдулахатов ҳам марказнинг очилишини тўғри ислоҳот, деб атади. Унинг
сўзларига кўра, бундай қуруқлик йўлагининг мавжудлиги озиқ-овқат хавфсизлигини
барқарорлаштириш нуқтаи назаридан ҳар икки давлат учун жуда муҳим.
“Иқлим ўзгариши фонида юзага келган Тинч океанидаги Эл-Ниньо ва Ла-Ниньо каби ҳодисалар Марказий Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатларида икки турли хил иқлимий вазиятни
юзага келтиради. Агарда бизда қишлоқ хўжалигида яхши йил бўлса, уларда – ёмон.
Ва тескариси”, - деди у.
Иқлимшунослар бу тенденция келгуси йилларда ҳам давом
этишидан огоҳлантирмоқда. Бинобарин, аграр соҳага масъул тузилмалар ана шу
омилни ҳисобга олиб, шунга мувофиқ ҳаракат қилиши керак. Мутахассиснинг
фикрича, Афғонистон билан яқин келажакда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини
айирбошлаш чора-тадбирларини муҳокама қилиш қадамлардан бири бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, савдо маркази жорий йилнинг август ойи
охирида очилган эди. Очилиш маросимида нафақат Ўзбекистон ва Афғонистон, балки
Қозоғистон ва Қирғизистондан ҳам юқори мартабали расмийлар иштирок этди. Уни
қуриш режалари 2021 йилдан бери муҳокама қилинаётган эди.
Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан бу ерда эркин савдо зонаси фаолият кўрсатмоқда. Хорижий фуқаролар Ўзбекистонга кириш визасисиз Термиз халқаро савдо маркази ҳудудидаги махсус йўлак орқали киришлари мумкин бўлади.