18.03.2025 20:56
803

TEMU Ўзбекистонда фаолиятини тиклаши мумкин – муҳокамалар давом этмоқда

Ўзбекистонда TEMU электрон савдо платформаси фаолияти бўйича жиддий ҳуқуқий жараён кечмоқда. Аввалига, 2024 йил 26 декабрда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг 885 сонли қарорига асосан TEMUнинг фаолияти шу йилнинг 4 март куни чекланган эди. 


Чунки мамлакатда фақат юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтган маҳаллий резидентларгагина электрон савдо билан шуғулланишга рухсат берилган. Шунингдек, TEMU платформаси Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, реклама, шахсий маълумотлар ва муаллифлик ҳуқуқига оид қонунларига риоя қилмагани аниқланган.


Бироқ сўнгги хабарларга кўра, TEMU расман Ўзбекистонда юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, маҳаллий резидент мақомини олган. Бу маркетплейсга мамлакатдаги қонунчилик талабларига риоя қилган ҳолда фаолият юритиш имконини яратади.


Шу билан бирга, Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, TEMU билан боғлиқ айрим масалалар ҳали тўлиқ ҳал этилмаган. Хусусан, платформа фаолиятининг олдинги даврларига оид муҳокамалар давом этмоқда. Жараён якунига етказилгандан сўнг, TEMU’нинг келгусидаги фаолиятига доир расмий қарор эълон қилиниши кутилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.