09.09.2025 07:15
63

Шахсни тасвирга туширишда розилик олиш мажбурий бўлади

Шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланиш учун розилик олиш мажбурий этиб белгиланмоқда. Бунда агар розилик шахс муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, унинг қонуний вакили томонидан, шунингдек, шахс вафот этган тақдирда, агар у ҳаётлиги чоғида розилик бермаган бўлса, унинг ворислари томонидан берилади. 

Шунингдек, янги қонун лойиҳасига кўра, шахсни тасвирга олиш ва ундан фойдаланишда болалар мустақил ҳуқуқ субъекти сифатида белгиланяпти. Бунда 16 ёшга тўлмаган шахслар номидан розилик уларнинг ота-онаси (ота-онанинг ўрнини босувчи шахслар) томонидан берилади. 16 ёшдан бошлаб эса, ушбу муносабатларда болалар мустақил равишда қарор қабул қилади.

Бундан ташқари, лойиҳада видеокузатувни амалга оширишда шахсий дахлсизликни таъминлашга оид талаблар белгиланмоқда. Бунда бино ва иншоотларда видеокузатув тизимлари ўрнатилган тақдирда, бу ҳақда огоҳлантирувчи белги ўрнатилиши шарт бўлади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.