26.07.2025 09:21
146
Шавкат Мирзиёев Хитойга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг сентябр ойида Хитойга бориши кутилмоқда. Мирзиёев ушбу ташрифи доирасида ХХР раиси Си Цзинпин билан музокара ўтказади. Бу Цзинпиннинг Шавкат Мирзиёев 68 ёшга тўлгани муносабати билан йўллаган табригида маълум қилинган.
"Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тианжин саммитида ҳамда Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши урушдаги ғалабаси ва Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тадбирларда иштирок этаётганингиз муносабати билан сизни Хитойда қутлашдан мамнунман", дейилади ушбу мактубда.
Маълумот учун, 2025 йил 3 сентябр куни Пекинда Иккинчи жаҳон уруши якунланган кун муносабати билан ҳарбий парад ўтказилади. Парад доирасида халқаро даражадаги учрашувлар, жумладан, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтади.