Сардор Умурзоқовга янги вазифа юклатилди
Шавкат Мирзиёев 31 декабрь куни мамлакатни ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожлантиришда стратегик таҳлил ва тадқиқотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорни имзолади, дея хабар берди Адлия вазирлиги.
Ҳужжат билан Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилди.
Ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий ривожланиш бўйича узоқ муддатли стратегик таҳлилий ҳужжатларни ҳамда мамлакатнинг ички ва ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам равишда президентга киритиб бориш кенгашнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.
Кенгашга 2023
йил августидан буён президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси
лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Сардор Умурзоқов бошчилик қилади.
Кенгаш
таркибида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил этилади:
хавфсизлик
ва ижтимоий барқарорлик;
давлат ва
жамият қурилиши;
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш;
ташқи
сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;
ҳудудларни стратегик
режалаштириш ва ривожлантириш;
экологик кун тартиби,
жумладан, иқлим ўзгариши ва сув тақчиллиги масалалари.