14.07.2025 16:30
184

Сардор Умурзоқов президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан президент маслаҳатчилари тайинланди. Бу ҳақда Шерзод Асадов хабар қилди.

Абдулазиз Ҳафизович Камилов президентнинг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди.

Сардор Уктамович Умурзоқов президентнинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси — Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Равшан Аюбович Гулямов президентнинг иқтисодий сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Мансурбек Полвонзода Оллоёров президентнинг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг маслаҳатчиси – Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

Русланбек Куролтайевич Давлетов президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан президентнинг ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.