15.11.2024 16:01
166
Руслар Кипрнинг православ қисмидан мусулмонлар қисмига кўчиб ўтмоқда
Кипрнинг юнон қисми ҳам қўшилган Ғарб санкциялари туфайли оролда яшовчи руслар оролнинг шимолий қисмига кўчиб ўтмоқда, деб ёзади The Economist нашри.
Журналнинг қайд этишича, шимолда яшовчи русларнинг аниқ сонини ҳисоблаш қийин, аммо никосиялик демограф Мете Хатайнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирда у ерда 20 мингга яқин рус ва украиналиклар бор.
Шу билан бирга, деб ёзади The Economist, бу оролдаги вазиятни мураккаблаштирди, чунки Шимолий Кипр Турк Республикаси (ШКТР) аҳолиси кам ва тахминан 550 минг кишини ташкил қилади.
Журнал 2022 йилгача кўплаб бадавлат руслар Кипрнинг юнон секторига оқиб келганини эслатиб ўтади. Ҳатто Кипр Республикасининг иккинчи йирик шаҳри Лимассол русларнинг кўплиги сабабли маҳаллий аҳоли томонидан "Лимассолград" деб атала бошлаган.