28.03.2025 08:07
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари маълум қилинди
Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати жорий йилнинг 30 март куни ўқиладиган Рамазон ҳайити намозининг расмий вақтлари белгиланганини маълум қилди.
Ҳайит намози юртимиз бўйлаб қуйидаги вақт тартибида ўқилади:
06:20 – Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
06:30 – Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри
06:40 – Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятлари
06:45 – Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари
06:50 – Бухоро, Навоий вилоятлари
07:05 – Хоразм вилояти
07:15 – Қорақалпоғистон Республикаси