19.02.2025 16:26
Қозонлик қория қизлар кўпчиликни ҳайратга солди
Қозон шаҳрида бўлиб ўтган Қуръон тиловати мусобақаси нафақат оддий томошабинларни, балки ҳакамлар ҳайъатини ҳам ҳайратга солди, дейди «Равза» жомеъ масжиди имом-хатиби Илнур Вафин.
Унинг айтишича, танловда Қозоннинг 14 та масжидида сабоқ олган 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 50 нафар қиз иштирок этган. Ғолиблар тўрт йўналиш бўйича аниқланган: Қуръони Карим тиловати, охирги 10 сурани ёд олиш, 30 пора ва унинг ярмини ёд олиш.
Ҳар бир йўналиш бўйича биринчи ўринларни Амина Мустафина («Бухоро» масжиди), Алима Бикитеева («Равза» масжиди), Марям Бикитеева («Равза» масжиди) ва Риана Насреева («Рашида» масжиди) эгаллади.
Имом-хатибнинг сўзларига кўра, мусобақа кетма-кет иккинчи йил ўтказилиб, иштирокчилар йил давомида катта ютуқларга эришган. Масалан, ўтган йили 10 та сура ёд олганлар ҳозир 30 поранинг ярмини, баъзилари эса бутун порани ёд олишган.
Қуръон ўрганиш маркази вакилларидан иборат билимдон ҳакамлар ҳайъати қизларнинг фидойилиги ва бу қадар маънавий юксалишидан ҳайратда қолган. Ғолибаларга пул мукофотлари, қолган барча мусобақа иштирокчиларига сертификат ва ширинликлар топширилган.