15.04.2024 14:32
Қозоғистонда оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Токқаев аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва болалар хавфсизлиги тўғрисидаги қонунни имзолади.
Қонун лойиҳасида калтаклаш ва саломатликка енгил зарар етказганлик учун жиноий жавобгарлик, шунингдек, болаларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шакли учун жазони кучайтириш ва томонлар ўртасида ярашувни истисно қилиш назарда тутилган.
Қонунда педофилия ва болалар қотиллиги учун умрбод қамоқ жазоси ҳам белгиланган.