20.06.2025 14:37
102
Қозоғистон ўзининг уран кони устидан назоратни қайтариб олди
Қозоғистон миллий атом компанияси – "Казатомпром" Россиянинг "Росатом" компанияси билан шерикликда фойдаланаётган йирик уран конларидан бири – "Будёновское" устидаги назоратни расман ўзига қайтариб олди.
ФНБ "Самрук-Казына" жамғармасининг ҳисоботида келтирилишича, эндиликда кон фаолияти устидан назорат Қозоғистонга ўтган. Улуш ҳажми шаклан ўзгармаган –51 фоиз бўлса-да, "Будёновское"даги қазиб олиш ҳажмини қўшниларимиз мустақил белгилаш ҳуқуқига эга бўлган.
Ҳисоботда айтилишича, қозоқлар назоратни қўлга киритиш учун ҳеч қандай пул тўлагани йўқ. Ушбу кон стратегик аҳамиятга эга бўлиб, ундаги уран захиралари 114 минг тонна деб баҳоланган.