Қозоғистон Қатарга ҳалол ва органик маҳсулотлар етказиб бермоқчи
Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов Доҳада қатарлик ҳамкасби билан музокаралар ўтказди, дея хабар берди Orda.kz.
Қозоғистон ҳукумати раҳбари республика Қатар бозорига ҳалол
ва органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкор бўлишга
тайёрлигини маълум қилди. Маҳаллий корхоналар Қатар компаниялари билан қишлоқ
хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар бўйича ҳамкорликни аллақачон бошлаб юборган.
“Биз мисли кўрилмаган суммаси 17,6 миллиард долларлик йирик
ва стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш арафасидамиз,
– деди Олжас Бектенов шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашувда.
Музокаралар натижасида томонлар қурилиш шартномасини
имзоладилар:
5,7 млрд долларга газни қайта ишлаш заводлари;
7,7 млрд долларга “Ақтўбе – Қостанай” магистраль газ қувурлари ва
“Бейнеу – Бозой –
Чимкент” иккинчи линияси;
2,7 млрд долларга 1100 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмаси негизидаги электростанция ва
350 МВт қувватга эга ГЭС;
буғдой, нўхат ва сутни чуқур қайта ишлаш заводлари.