25.06.2025 14:08
94
Қирғизистонда порносайтларга кириш тақиқланмоқда
Бугун, 25 июнь куни Қирғизистон парламенти порнографик контент мавжуд бўлган веб-сайтларга киришни тақиқловчи қонун лойиҳасини қабул қилди. Бу ҳақда РБК парламент ахборот хизматига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишларда муҳокама қилиниб, 60 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланган. Фақатгина бир депутат қарши овоз берган. Ҳужжат ҳозирда президент Садир Жапаров имзосини кутиб турибди.
Шундан сўнг қонун расман кучга киради ва Қирғизистон порнографик контентларни тарқатиш расман тақиқлаган давлатлар сафига қўшилади.