11.03.2025 16:33

Қирғизистон ва Тожикистон президентлари Бишкекда давлат чегараси бўйича тарихий келишувни имзолайди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон 12–13 март кунлари Бишкекда бўлиб ўтадиган музокаралар давомида давлат чегарасини делимитация қилиш бўйича тарихий келишувни имзолашлари режалаштирилган.

Бу ҳақда Қирғизистон республикаси президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими мудири Муратбек Азимбакиев маълум қилди.

Азимбакиевнинг айтишича, давлат ташрифи доирасида расмий тадбирлар, шунингдек, Қирғизистон президенти Садыр Жапаров, Жогорку Кенеш раиси Нурланбек Тургунбек уулу ва вазирлар маҳкамаси раиси Адилбек Қасималиев билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, Садыр Жапаров ва Эмомали Раҳмон томонидан қўшма баёнот қабул қилиниши ҳамда давлат чегараси тўғрисидаги шартнома ва бошқа икки томонлама ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 21 феврал куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарани делимитация қилиш бўйича келишув имзолаган эдилар. Қирғизистон-Тожикистон чегарасининг узунлиги 980 километрдан ортиқ бўлиб, 2002 йилдан буён делимитация жараёни давом этмоқда. Икки давлат ўртасидаги муносабатлар умумий чегарадаги баҳсли ҳудудлар сабабли бир неча бор кескинлашган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.