02.01.2025 15:25

Қамчибек Ташиев: 2025–2026 йилларда коррупция тўлиқ йўқотилади

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев 2025–2026 йилларда мамлакатда коррупция тўлиқ йўқотилиши, бунинг учун қатъий қонунлар қабул қилинишини билдирди.

Ташиев давлат хизматчиларини коррупция оқибатларидан огоҳлантирди.

Унинг ишонч билдиришича, мамлакатда ортиқ уюшган жиноий гуруҳлар йўқ.

Шунингдек, у ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини уйдирма ишлардан, бегуноҳ одамларни таъқиб қилишдан огоҳлантирди.

У қоидасиз жангларни (МММ) тўхтатишга чақирди. Бунга унинг спорт эмаслиги ва ёшлар жароҳатлар олишини сабаб қилиб келтирди. Бунинг ўрнига олимпия спорт турларига эътибор қаратишни таклиф қилди.

Қирғиз махсус хизмати раҳбари давлат хизматчиларини харажатларни камайтириш учун корпоратив кечалар ва мушакбозликлардан воз кечишга ҳам чақирди.

"Президент, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари ва спикернинг табриклари етарли. Бошқа мансабдор шахслар бундай ҳаракатлардан тийилиши керак", – деди у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.