17.06.2025 07:00
52
Президент “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги иккинчи саммитда иштирок этади
Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев таклифига биноан "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги иккинчи саммитда иштирок этиш учун бугун, 17 июнь куни амалий ташриф билан Остонада бўлади.
Тадбирда минтақа давлатлари раҳбарлари ва Хитой раиси Си Цзинпин иштирок этади. Сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп томонлама ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилади. Якунда қўшма ҳужжатлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
Саммит доирасида Мирзиёев Хитой раиси билан иккитомонлама учрашув ҳам ўтказади.
Бу форматдаги биринчи саммит 2023 йил май ойида Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган эди.