01.03.2025 10:20

ПКК сулҳ эълон қилди

Жорий маълумотларга кўра, Туркияда террорчи ташкилот деб эълон қилинган Курдистон ишчи партияси (ПKK) қуролсизланиш ва тарқалиш жараёнини бошлади. Ушбу қарор ташкилотнинг қамоқдаги етакчиси Абдулла Ожаланнинг чақириқлари ортидан қабул қилинди.

ОАВ маълумотларига кўра, ПКК ҳам Туркиядан Ожаланни озод қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, Ожалан 2025 йил 27 февраль куни қамоқдан қилган мурожаатида, ПKKни қуролларини топшириш ва ташкилотни тарқатишга чақирган эди. Унинг таъкидлашича, бу қадам Туркия билан кўп йиллик қуролли тўқнашувларни тугатиш ва тинчлик ўрнатишга хизмат қилади. 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған бу чақириқни "тарихий имконият" деб баҳолаб, ПKK билан боғлиқ барча гуруҳларни ҳам қуролсизланиш ва тарқалишга чақирди. 

ПKKнинг қуролсизланиши ва тарқалиши Туркия жануби-шарқидаги кўп йиллик қуролли тўқнашувларга барҳам бериш, минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатишга умид уйғотмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.