Озарбайжон ва Ўзбекистон ҳарбийлари иштирокида «Маҳорат-2024» машғулотлари бошланди
“Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ўртасида тузилган 2024 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳамкорлик режасига мувофиқ, икки давлат ҳарбий хизматчилари иштирокида “Маҳорат-2024” компьютер кўмагида қўшма тактик қўмондонлик-штаб машқлари ўтказилади”, — дейилади Озарбайжон Мудофаа вазирлиги хабарида.
Ҳарбий бошқарув институтининг Ҳарбий ўйинлар марказида бўлиб ўтадиган машғулотларга икки давлатдан 100 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар жалб этилади.
Тадбирни ўтказишдан мақсад – икки мамлакат армияси тезкор бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш ва жанговар самарадорлигини оширишдан иборат. Шунингдек:
Озарбайжон ва Ўзбекистон қўшинлари тезкор бўлинмаларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш ва жанговар самарадорлигини ошириш;
тезкор бўлинмалар командирларининг ҳарбий қарорлар қабул қилиш кўникмаларини, уларнинг ташаббускорлиги ва бошқарув кўникмаларини ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.
“Маҳорат-2024” тактик қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари 6 октябрга қадар давом этади.