07.08.2025 12:05
38

Омбудсман текширувидан сўнг Андижондаги ҳибсхона раҳбари ишдан бўшатилди

Омбудсман мониторингидан сўнг Андижондаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасининг 6 нафар ходимига нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилган. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили матбуот хизмати хабар берди.

Гап шундаки, омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили Избоскан тумани ИИБ Вақтинча сақлаш ҳибсхонасидаги шароитларни ўрганиб, қатор камчиликларни аниқлаган. Жумладан, ҳибсхонада санитария-гигиена ва моддий-техник таъминотга оид жиддий камчиликлар, канализация тизими билан боғлиқ муаммолар борлиги ва айрим маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган.

Омбудсман ушбу ҳолатлар бўйича Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига камчиликларни бартараф этиш ва шу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун тегишли чоралар кўрилишини сўраган.

Омбудсманга маълум қилинишича, мониторинг якунларига кўра 6 нафар ходимга нисбатан хизмат текшируви тайинланган. Жумладан, вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари эса Ички ишлар органларидан бўшатилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.