19.04.2025 07:26
68

Олий суд содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид рақамларни очиқлади

Олий суд маълумотига кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 162 665 нафар шахсга нисбатан 138 557 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилди. 


105 418 нафар шахс маъмурий жазога тортилди, 19 201 нафар эса ярашув муносабати билан жавобгарликдан озод этилди.


Маъмурий ишларнинг асосий қисмини майда безорилик, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, лицензиясиз йўловчи ташиш, ҳақорат қилиш, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, жамоат жойларида спиртли ичимлик истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар ташкил этган. 


Расмий маълумотга кўра, апелляция тартибида 1 632 та иш кўриб чиқилиб, 637 нафарга нисбатан қарорлар бекор қилинган. Кассация тартибида эса, 2 380 та иш кўриб чиқилиб, 1 021 нафарнинг қарори бекор қилинган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.