10.04.2025 10:34
50
Ноқулай табиий шароит устамаси кимларга тўланади?
Ўзбекистонда ноқулай табиий-иқлим шароитига эга ҳудудларда ишловчи бюджет ташкилотлари ходимларига иш стажига асосан устама тўланади. Бу тартиб Ҳукумат қарори билан тасдиқланган махсус низомда белгиланди.
Низом Навоий вилоятининг Учқудуқ, Зарафшон, Самарқанд вилоятининг Нуробод шаҳарлари ва Конимех тумани Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотларини қамраб олади, дейилади Gazeta.uz хабарида.
Шу ҳудудларда фаолият юритаётган ходимларга иш стажига кўра қуйидаги миқдорда устамалар белгиланган:
3 йилгача иш стажига эга ҳодим лавозим маошининг 0,25 фоизи, 3 дан 5 йилгача иш стажига эга ҳодим 0,5 фоизи, 5 йилдан ортиқ стажга эга мутаҳассис эса 0,75 фоизи миқдорида устама пули олади.
Ушбу устама нафақат бюджет ташкилотларида, балки аввал Навоий кон-металлургия комбинати, «Навоийуран» ва уларнинг жамғармалари тизимида ишлаб, кейин Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтган ходимларга ҳам тегишли бўлади.